Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Суюнов Жўрабек Баҳриддинович Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жўрабек Суюнов мазкур тайинловга қадар вилоят туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Қобилов Рустам Ражаббоевич янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Рустам Қобилов мазкур тайинловга қадар вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.