Жорий йилнинг 18-май куни соат 17:42 да Самарқанд шаҳри, Университет кўчасида ҳаракатланиб кетаётган "Жентра" русумли автомобил устига шамол таъсирида дарахт шохлари тушганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, автомобил устига тушган дарахт шохларини бартараф этиш ҳамда ҳудудни хавфсиз ҳолатга келтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатган.