13 майдан бошлаб меҳмонларBuyuk Ipak yoʻliхалқаро туризм маркази ҳамда Зарафшон миллий табиат боғи ҳудуди узра вертолётда парвоз қилиб, Самарқанд манзараларини осмондан томоша қилиш имкониятига эга бўлмоқда.

Лойиҳа доирасида сайёҳлар шаҳарнинг тарихий обидалари, замонавий инфратузилмаси, яшил ҳудудлари ва табиий манзараларини юқоридан кузатиши мумкин.

Хусусан, Зарафшон миллий табиат боғининг табиати ваBuyuk Ipak yoʻliтуризм марказининг замонавий мажмуалари ҳаводан янада жозибадор кўриниш касб этади.

Маълум қилинишича, вертолёт бир вақтнинг ўзида беш нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, парвозлар хавфсизлик талаблари асосида ташкил этилган.

Самарқанд вилояти мутасаддиларига кўра, йилнинг дастлабки тўрт ойида вилоятга 1,8 миллион нафар хорижий ва 2,7 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган.

Янги туристик хизмат орқали сайёҳларнинг Самарқандда қолиш муддатини узайтириш ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсад қилинган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, вертолёт саёҳатлари ҳар ой мунтазам ташкил этилади ва кун давомида олтита рейс амалга оширилади.