Самарқанд вилояти ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан аниқлик киритди.
Маълум қилинишича, видеода акс этган ҳолат олдиндан режалаштирилган бўлиб, аслида рулда кар ҳайдовчи бўлмаган. Уч нафар шахс ўзаро келишган ҳолда воқеани саҳналаштириб, уни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузарлар аниқланиб, уларнинг иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, автомашинани бошқарган шахсга 8 сутка, унинг ёнида бўлган икки нафар йўловчига эса 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, текширувлар давомида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.