Жорий йилнинг 6 август куни соат 16:00 ларда “МАН” русумли юк транспорт воситаси Нуробод тумани “Меҳнаткаш” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобил йўлининг 35-километрида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобил кабинасининг салон қисмида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.
Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган ва транспорт воситаси ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли даражада оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.