Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Каттабекова Дилобар Исматовна Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дилобар Каттабекова тайинловга қадар Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.