promo
5 километр ортиқча тўхташларсиз: “Яшил тўлқин” Кичик ҳалқа автомобил йўлидаги ҳаракатни қандай ўзгартирди? Шаҳрисабзда йўл безорилиги содир этган ҳайдовчи 1 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди Аичи-Нагоя-2026: Нодирбек Шавкатов бронза медалини қўлга киритди «Маҳалла лойиҳаси» доирасида 8 ойда 14,8 трлн сўм кредит ажратилди Аичи-Нагоя-2026: Бизда биринчи медал! Ҳумоюнмирзо Ҳалимов Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда 14 янв 2023, 13:29 3 803

Фуқаро М.Д.нинг Коррупцияга қарши курашиш агентлигига собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати асосида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди.

Мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида, ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Пьедилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари ажратилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 АҚШ доллари миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз люкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 млрд сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодекси 167-моддасининг 3-қисми, “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:
#Коррупцияга қарши кураш #Жиноят иши

Ушбу мавзудаги материаллар

Оҳангаронда қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди
Хавфсизлик
Оҳангаронда қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди
18 сен 2026, 09:55 1 410
Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди
Хавфсизлик
Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди
16 сен 2026, 14:17 2 200
“Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
Хавфсизлик
“Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
16 сен 2026, 10:15 1 207
Давлатобод тумани ММТБда 1 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилингани фош этилди
Хавфсизлик
Давлатобод тумани ММТБда 1 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилингани фош этилди
15 сен 2026, 12:03 1 133
Навоий вилоятида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди
Хавфсизлик
Навоий вилоятида 1,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди
13 сен 2026, 08:45 1 520
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат фош этилди
Хавфсизлик
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат фош этилди
11 сен 2026, 12:12 1 294
Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
Мамлакатимизда
Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
20 сен 2026, 11:04 1 062
Саида Мирзиёева: Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлдик
Мамлакатимизда
Саида Мирзиёева: Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлдик
20 сен 2026, 10:17 3 012
Ўзбек алифбоси ислоҳоти
Мамлакатимизда
Ўзбек алифбоси ислоҳоти
20 сен 2026, 08:27 661
Сўнгги янгиликлар
5 километр ортиқча тўхташларсиз: “Яшил тўлқин” Кичик ҳалқа автомобил йўлидаги ҳаракатни қандай ўзгартирди?
5 километр ортиқча тўхташларсиз: “Яшил тўлқин” Кичик ҳалқа автомобил йўлидаги ҳаракатни қандай ўзгартирди?
21 сен 2026, 11:12 82

  • Шаҳрисабзда йўл безорилиги содир этган ҳайдовчи 1 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
    21 сен 2026, 11:09 93
  • Аичи-Нагоя-2026: Нодирбек Шавкатов бронза медалини қўлга киритди
    21 сен 2026, 10:58 141
  • «Маҳалла лойиҳаси» доирасида 8 ойда 14,8 трлн сўм кредит ажратилди
    21 сен 2026, 10:58 131
  • Аичи-Нагоя-2026: Бизда биринчи медал! Ҳумоюнмирзо Ҳалимов Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди
    21 сен 2026, 10:53 166
  • Мудофаа вазирлиги ҳарбийларининг навбатдаги халқаро ғалабаси
    21 сен 2026, 10:32 220
Оммабоп янгиликлар
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
11 сен 2026, 12:06 86 536

  • «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
    17 сен 2026, 00:41 16 923
  • Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
    18 сен 2026, 10:06 14 551
  • Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
    7 сен 2026, 09:28 11 200
  • Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
    19 сен 2026, 11:13 9 422
  • Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
    3 сен 2026, 16:22 8 046
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube