promo
Амударё орқали 10 кг «гашиш» олиб ўтмоқчи бўлган наркокурьер ушланди Бангладешда автобус дарёга тушиб кетди, 18 киши ҳалок бўлди Тошкент вилоятида 1 апрелдан чиқинди тарифлари оширилади NASA Ойда доимий база қурилишини эълон қилди ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда 14 янв 2023, 13:29 3 144

Фуқаро М.Д.нинг Коррупцияга қарши курашиш агентлигига собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати асосида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди.

Мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида, ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Пьедилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари ажратилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 АҚШ доллари миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз люкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 млрд сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодекси 167-моддасининг 3-қисми, “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:
#Жиноят иши #Коррупцияга қарши кураш

Ушбу мавзудаги материаллар

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Воқеа-ҳодисалар
ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13 март 2026, 17:46 1 001
Самарқандда ҳокимлик мансабдорлари хорижий хизмат сафарларига қариндошларини юборгани аниқланди
Долзарб
Самарқандда ҳокимлик мансабдорлари хорижий хизмат сафарларига қариндошларини юборгани аниқланди
2 март 2026, 20:05 1 067
Солиқ хизматида ходимлар даромадлари ва харажатларини декларация қилиш жорий этилмоқда
Мамлакатимизда
Солиқ хизматида ходимлар даромадлари ва харажатларини декларация қилиш жорий этилмоқда
19 фев 2026, 15:38 1 295
Соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича эксперимент қандай натижа бермоқда?
Саломатлик
Соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича эксперимент қандай натижа бермоқда?
5 фев 2026, 09:46 2 229
Тошкент ва Наманганда учта коррупцион ҳолат фош этилди
Хавфсизлик
Тошкент ва Наманганда учта коррупцион ҳолат фош этилди
30 янв 2026, 09:51 1 724
Хоразмда 60 га яқин раҳбар ходимларнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
Мамлакатимизда
Хоразмда 60 га яқин раҳбар ходимларнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
29 янв 2026, 11:56 1 565
Ўзбекистонда январь ойида 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
Мамлакатимизда
Ўзбекистонда январь ойида 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
26 март 2026, 10:27 0
Тошкент вилоятида 1 апрелдан чиқинди тарифлари оширилади
Мамлакатимизда
Тошкент вилоятида 1 апрелдан чиқинди тарифлари оширилади
25 март 2026, 17:51 574
ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
Мамлакатимизда
ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
25 март 2026, 16:06 5 376
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда январь ойида 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
Ўзбекистонда январь ойида 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
26 март 2026, 10:27 0

  • Амударё орқали 10 кг «гашиш» олиб ўтмоқчи бўлган наркокурьер ушланди
    26 март 2026, 09:44 127
  • Бангладешда автобус дарёга тушиб кетди, 18 киши ҳалок бўлди
    26 март 2026, 09:37 218
  • Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
    25 март 2026, 21:25 1 057
  • 2026-2030 йилларда тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилмоқда
    25 март 2026, 19:09 1 211
  • Наврўз — Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданий дипломатиянинг самарали воситаси сифатида
    25 март 2026, 18:54 92
Оммабоп янгиликлар
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
10 март 2026, 11:24 9 944

  • Транспорт соҳасидаги лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди
    5 март 2026, 20:30 7 965
  • Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
    6 март 2026, 18:12 6 473
  • ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
    25 март 2026, 16:06 5 376
  • Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
    11 март 2026, 16:31 4 985
  • Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди
    19 март 2026, 11:53 4 632
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube