Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. “E.I.” МЧЖ раҳбари Д.М.нинг ишончига кириб, МЧЖнинг 608 млн сўмлик солиқ қарздорлигини суд бошқарувчилари ассоциацияси Хоразм вилояти бўлими раиси О.А. орқали йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда О.А. 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.