Унга кўра, 33 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди. Улардан 6 таси дори воситаларини давлат томонидан белгиланган нархлардан қиммат сотгани сабабли лицензиясидан маҳрум бўлди.
Бу билан назорат ишлари якунлангани йўқ. Яна 64 та дорихонанинг лицензиясини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризалари киритилган бўлиб, мазкур ишлар айни пайтда кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари:
256 та дорихона мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди;
33 та тадбиркорлик субъектига молиявий таъсир чоралари белгиланди;
Текширувлар натижасида қонунчилик талабларини бузган 74 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари сифати, хавфсизлиги ва аҳолига адолатли нархда етиб боришини таъминлаш учун назоратни давом эттиради.