Низомга мувофиқ, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи қоплаб берилади.

Бунда қопланадиган маблағ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги лозим.

2026 йил 14 октябр ҳолатига кўра, ушбу ҳужжат асосида 20 минг 846 та ариза қабул қилинган. 6311 нафар талабанинг контракти учун 27 миллиард 200 миллион сўм тўлаб берилди, яна 4848 нафар талабанинг тўлови учун 19 миллиард 200 миллион сўм ажратиш жараёни давом этмоқда. Қолган 9687 та ариза кўриб чиқиляпти.

Эслатиб ўтамиз, амалга оширилган тўловлар бўйича хабарнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризачининг шахсий кабинетига юборилади.

ССВ Матбуот хизмати.