Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Э.Э. тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари С.Х.га МТМнинг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини беришини ваъда қилиб, 2,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.