Шу кунларда Олимпия шаҳарчасидаги сув ҳавзасида синхрон сузиш бўйича “Сув париси – 2026” очиқ халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.


Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Uzbekistan aquatics” федерацияси ва Спорт вазирлиги ушбу турнир ташкилотчилари ҳисобланишади.

Унда ҳамюртларимиздан ташқари, Россия, Қозоғистон ва Беларус давлатларидан синхрон сузиш усталари ҳам иштирок этишмоқда.