«Татар-информ» маълумотига кўра, саноат зонасидаги хостелга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 9 киши орасида хорижий фуқаролар ҳам бўлган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Нодиржон Қосимов етиб борган. У ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этмоқда.

Ҳужум оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлган, 48 киши турли даражада тан жароҳати олган. Татаристонда бугун мотам куни деб эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, суд-тиббий экспертизаси ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг ҳалок бўлган ватандошларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинади.