Эндиликда фуқаролар Термиз автошоҳбекати ва Истиқлол майдони ўртасида янги йўналиш орқали қатнашлари мумкин.
2-сонли автобус йўналиши:
Термиз автошоҳбекати - Истиқлол майдони
Автобуслар ҳаракати қуйидаги асосий кўчалар орқали амалга оширилади:
Шимолий Дарвоза кўчаси
Ибн Сино кўчаси
Ҳаким ат-Термизий кўчаси
Алишер Навоий кўчаси
Ислом Каримов кўчаси
Шунингдек, йўналиш давомида аҳоли гавжум яшаш ҳудудлари ҳамда ижтимоий объектларга хизмат кўрсатилади.
Янги йўналишнинг ишга туширилиши жамоат транспорти қамровини кенгайтириш, аҳолининг манзилига етиб бориши учун қулай шароит яратиш ва транспорт хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.
Шаҳардаги қатновларингиз учун 2-сонли автобус йўналишидан фойдаланишингиз мумкин.
Йўналиш схемаси ва автобусларнинг ҳаракат йўли юқоридаги харитада батафсил кўрсатилган.