Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, “S.C.” МЧЖ раҳбари М.Н.га 100 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ИИВга қарашли 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотида 60 млрд сўмлик реконструкция ва қурилиш ишларини олиб беришларини айтиб, шундан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.