Тадбирлар давомида кузатувга олинган фуқаро гиёҳвандлик воситаларини бошқа шахсга топшираётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган текширувлар давомида автомобиль, яшаш хонадони ва яна бир шахс ёнидан жами 2 килограмм 180 грамм марихуана аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.