Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан Қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.
Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлсада, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.
Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
Бошқарма томонидан амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.
9-синф битирувчиларини техникумларга қабул бошланди
- Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Грузияда бўлади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда тантанали кутиб олинди
- Ижтимоий тармоқларда хусусий боғча тарбиячилари томонидан тарбияланувчиларга нисбатан куч ишлатилганлиги акс этган видео тарқалди
- Солиқ қўмитаси: техник носозлик сабабли ечилган маблағлар автоматик равишда қайтарилади
- Чеклаш – маҳрум қилиш дегани эмас
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Ўзбекистон терма жамоаси «Ацтека» стадионида Мексикага миннатдорлик ёзувини қолдирди