Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Б. ва М.Б. ўзларини гўёки “Ватанпарвар” МФЙ ҳудудидаги 29-сонли уйнинг бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб, мазкур уйдаги хонадонларда яшовчи фуқаролардан 574,6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.