Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.О. “K.S.” МЧЖга тегишли 6 000 литр этил спиртини ушбу корхонада норасмий ишлаб келган С.И.дан жами 153 млн сўмга сотиб олишга келишиб, ушбу спирт маҳсулотини бошқа бир фуқаро Ф.М.га 13 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрида 6 000 литр этил спиртини сотаётган шахс ушланди
Ушбу спирт маҳсулоти 13 700 АҚШ долларига баҳоланган.
5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Ucell 5G тармоғи — Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида