Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.I.” оилавий корхонаси масъул шахслари “Уч чинор” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш биносида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.