Дастлабки ўрганишларга кўра, подстанциядаги 110 кВ тармоқда техник носозлик юзага келган. Оқибатда “Тошкент ИEМ”даги 2 та газ турбина қурилмаси жами 60 МВт қувват билан ўчган.
Натижада Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Чилонзор, Миробод ва Учтепа туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 мингта истеъмолчи, шунингдек, айрим кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг электр таъминоти узилган.
Тезкор авария-тиклаш ишлари натижасида:
21:50 да Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги 90 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди;
29 июнь соат 00:08 да Миробод туманидаги 50 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди;
00:09 да Яккасарой ва Чилонзор туманларидаги яна 8 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди;
00:25 да Чилонзор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди.
Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 2 МВт юклама бўйича тиклаш ишлари давом этмоқда.