Хусусан, 1968 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 13 кг 50 гр “опий” ва 7 кг 137 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Мазкур шахсга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шериклари ҳамда наркотик моддаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса виртуал наркоканал ташкил қилган 1991 ва 2000 й.т. 2 нафар фуқаро ушланиб, улардан “гашиш” ва “гашиш мойи” олинди.
Таъкидлаш лозим, мазкур шахсларнинг бири Жиноят Кодексининг қатор моддалари билан муқаддам судланган бўлса, иккинчиси эса жорий йилнинг апрель ойида гиёҳвандлик воситалари билан ушланиб, ҳозирда гумондор сифатида терговга жалб этилган бўлган.
Эндиликда ушбу наркосавдогарлар қонун олдида жавоб беришади.