Мусобақаларда 2000 нафарга яқин мактаб ўқувчилари, талабалар ва эко-фаол ёшлар иштирок этди. Иштирокчилар 2 км ва 5 км масофага югуриш, шунингдек, қизлар 2,5 км ва ўғил болалар 5 км масофага веломарафон бўйича беллашишди. 2 км югуришда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Чаросхон Хушвақтова 1-ўринни, 13-мактаб ўқувчилари Ширина Тойирова ва Мафтуна Абдураҳмонова 2- ва 3-ўринни эгаллашди. Эркаклар ўртасида эса Динамо спорт жамияти вакиллари Нодирбек Муталипов ва Муҳриддин Мирзалипов 1- ва 2-ўринни, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети вакили Шаҳриёр Шодиев эса 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, 5 км масофага югуришда Ирода Олимова 1-ўрин, Кристина Иванова 2-ўрин, Лайло Давлетёрова эса 3-ўринга сазовор бўлди, йигитлар ўртасида Жобир Қаҳҳоров 1, Бекзод Бойматов 2, Акмал Уринов эса 3-ўринни эгаллади. Веломарафон баҳсларида қизлар ўртасида Моҳина Элмуродова 1, Анастасия Сафонова 2, Севинч Гулшанова 3-ўринни, йигитлар ўртасида Тиловиддин Мамаражабов 1, Озод Шокиров 2, Амир Тошбоев 3-ўринга лойиқ кўрилди.

“Green games” республика плоггинг мусобақасида жами 500 кгга яқин чиқинди йиғилди. Якунда қизлар ўртасида Маржона Хайруллаева 1-ўринни, Нилуфар Суннатова 2-ўринни, Дилмира Арипбаева ва Жасмина Муфтиллаева 3-ўринни, йигитлар ўртасида эса Байрамали Холмуродов 1-ўринни, Абубакир Абдулазизов 2-ўринни, Беҳруз Қодиржонов эса 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақалар якунида концерт дастури ва тақдирлаш маросими ташкил этилди. 1-ўрин соҳиблари электроскутер, 2-ўрин совриндорлари электросамокат, 3-ўрин совриндорлари эса велосипедлар билан тақдирланди.