Божхона қўмитаси маълумотига кўра, йўловчининг багажи божхона назоратидан ўтказилаётганда юклар орасидаги қадоқланган қуруқ сут маҳсулотлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган.

Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экспертиза натижасида 10 та қадоқ ичидаги модда қуруқ сут эмас, балки умумий оғирлиги 7 килограмм 180 грамм мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи мазкур наркотик моддани Telegram орқали танишган номаълум шахснинг кўрсатмаси билан 1000 АҚШ доллари эвазига Тошкентга етказиб бериш учун олиб келганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Божхона қўмитаси эслатишича, гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансмиллий усулда ёки интернет тармоғи орқали ноқонуний айланмага киритиш учун Ўзбекистон қонунчилигида 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.