Қарорга кўра, 2030 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • Университетнинг халқаро нуфузини ошириш ҳамда халқаро рейтинг ташкилотларининг топ-500 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритишга эришиш;
  • илмий ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажмини 3 бараварга ошириш;
  • халқаро аккредитациядан ўтган таълим дастурлари сонини 4 бараварга ошириш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

аграр олий таълим муассасаларида белгиланган рўйхатда келтирилган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими 3 йиллик таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади. Бунда ўқув жараёнларида назарий ва амалий машғулотлар улуши:

▫️ 1-курсда – 60 фоиз назарий ва 40 фоиз амалий;
▫️ 2-курсда – 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;
▫️ 3-курсда – 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади;

талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Университетнинг юқори курсларида ўқиш назарий таълимдан ажралган ҳолда 4 ой муддатга узлуксиз дуал таълим (талабалар амалиёти) асосида ташкил этилади.