Бунга пойтахтдаги барча олий таълим муассасаларида ҳамма курслар учун янги ўқув йили бошлангани ҳам таъсир кўрсатган.
Эрталабки тирбанд вақтда йўловчилар оқимининг юқорилиги Чинор, Сергели, Чоштепа, Олмазор, Чилонзор, Буюк ипак йўли, Дўстлик ва Беруний метро бекатларида кузатилди.
Ортиб бораётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш ва фуқароларга қулай шароит яратиш мақсадида «Тошкент метрополитени» АЖ томонидан поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилди.
Хусусан:
— Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқа;
— Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқа;
— Юнусобод йўналишида — 4 дақиқа;
— Ер усти ҳалқа йўналишида — 7–8 дақиқа интервал билан поездлар ҳаракати ташкил этилди.
«Тошкент метрополитени» АЖ маълум қилишича, йўловчилар оқими доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Қулайлик ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракати йўловчилар оқимига қараб заруратга кўра мувофиқлаштирилади.