Тарихий ва этнографик манбаларга кўра, Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланган. Тўй оши нафақат таом, балки кимё, физика ва биология қонуниятлари уйғунлашган мураккаб жараён бўлиб, одатда тонг саҳарда яримсфера шаклидаги қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.

Мазкур мақом «Тошкент тўй оши» номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади, шунингдек маҳсулот сифати давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатлайди.

Қайд этилишича, «Тошкент тўй оши» аждодлар мероси ва миллий қадриятларнинг ёрқин ифодаси бўлиб, бугунги кунда гастрономик туризмни ривожлантириш ҳамда миллий брендни халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.