Масъул ташкилотлар томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт оқимини самарали тартибга солиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мазкур даврда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишоралари, йўл белгилари ҳамда йўл чизиқлари талабларига қатъий амал қилиш сўралади.
Шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга зарурат бўлмаган ҳолларда форум якунлангунига қадар Тошкент шаҳри томон ҳаракатланмаслик тавсия этилади.
Ҳаракат иштирокчиларидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралди.