Улар жиноий даромадларнинг асл манбасини яшириш мақсадида турли валюталардаги маблағларни криптоактивларга айирбошлаш билан шуғулланган.

Пойтахт ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар ушланган.

Ашёвий далил сифатида олинган қурилмаларни ўрганиш жараёнида улар орқали 64 миллион USDTдан ортиқ, яъни қарийб 768 миллиард 380 миллион сўмлик молиявий операциялар амалга оширилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.