Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан олиб борилган текширувлар давомида воқеа жорий йилнинг 5 апрель куни кечқурун, Учтепа туманидаги бозор ҳудудида содир бўлгани аниқланган.

Маълум бўлишича, шу ерда қоровул бўлиб ишловчи икки нафар фуқаро — 1997 ва 1996 йилларда туғилган шахслар ўз транспорт воситаларида ҳайвонлар устига ҳайдаган.

Мазкур ҳолат бўйича уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси, яъни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати бўйича маъмурий тартибда иш расмийлаштирилди.

Ҳозирда йиғилган материаллар тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.