Тадбир пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» боғида соат 20:00 да бошланади. Осмонда намойиш этиладиган ёрқин дрон-шоу томошабинларга байрамона кайфият улашиши кутилмоқда.
Томошага барча пойтахтликлар ва шаҳар меҳмонлари таклиф этилган. Кириш бепул.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, тадбир давомида йўл ҳаракати чекланмайди. Автомобиллар одатдаги тартибда ҳаракатланади.