Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолатга Тошкент иссиқлик электр станциясидаги трансформаторда юзага келган носозлик сабаб бўлган.
Ушбу техник носозлик оқибатида Миробод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Яшнобод туманлари аҳолиси ҳам электр энергиясидаги узилишлар ҳақида хабар берган.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, соат 13:01 да носозлик бартараф этилган. Соат 13:22 да барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланди.