Сейсмологик маълумотларга кўра, зилзила магнитудаси 5,5 ни ташкил этган бўлиб, ер қаърида 10 километр чуқурликда содир бўлган. Эпицентр Тошкентдан 269 км жануби-шарқда жойлашган. Зилзила 3 апрель куни соат 15:26:49 да қайд этилган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлди:
Фарғона вилоятида — 3 балл (140 км),
Наманган вилоятида — 2 балл (200 км),
Андижон вилоятида — 2 балл (203 км),
Сирдарё вилоятида — 2 балл (234 км),
Тошкент вилоятида — 2 балл (257 км),
Тошкент шаҳрида — 2 балл (269 км).

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида жабрланганлар ва вайронагарчилик ҳолатлари қайд этилмаган.