Унда кенгаш ҳамраислари — Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор иштирок этди.

«Ушбу тузилма Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган самарали майдонга айланиши шубҳасиз. Бунга мамлакатларимиз президентларининг қатъий сиёсий иродаси мустаҳкам замин яратмоқда», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.