Қарорга кўра, волейбол спорт турини 2030 йилгача ривожлантиришва оммалаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) рейтингида волейбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрнини кўтариш ва Осиёда топ-5 талик мамлакатлар қаторига киритиш;

волейбол спорт турини оммалаштириш орқали ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар қамровини 1 млн нафарга етказиш ва бошқалар.

2026 йил 1 декабрданҳар бир туман (шаҳар)дакамида 1 тадан умумий ўрта таълим ташкилотида волейбол спорт турига ихтисослашган спорт клублари ташкил этилади.

2026/2027 ўқув йили якунига қадар волейбол инфратузилмаси мавжуд барча умумий ўрта таълим ташкилотларида волейболтўгараклари ташкил этилади.

2026 йил 1 декабрдан волейбол спорт турига ихтисослаштирилган клублар ўртасида “Келажак юлдузлари” волейбол мусобақаси ўтказиб борилади.

Ўзбекистон волейбол федерацияси тизимида Миллий волейболлигаси ташкил қилинади.

Миллий волейболлигаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

Профессионал волейбол лигаси;

Талабалар волейбол лигаси;

Ҳаваскорлик волейбол лигаси;

бошқа волейбол лигалари.