Хитой жанубий қисмидаги Хунань вилоятидаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий фавқулодда хизматларнинг маълумотларига кўра, ёнғин Хэнъян шаҳрининг марказий Яньфэн  туманидаги кўп қаватли уйда тунда содир бўлган. Ёнғин сабаби ҳали аниқланмади.

Ёнғин фавқулодда хизматлар томонидан ўчирилди. Беш киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳат олди.

Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда, деб хабар берди aa.com.tr.