Роботлар интеллектуал таниб олиш ва мустақил қарор қабул қилиш функциялари билан жиҳозланган.

Инновацион ускуна Гуанчжоу почта марказининг “Цзянгао” логистика мажмуасида ишга туширилди. Бир гуманоид робот соатига 1200 тагача почта жўнатмаларини қайта ишлаш имкониятига эга.

Роботлаштирилган тизимларни жорий этиш юк оқими ҳажми ортиб бораётган шароитда логистика самарадорлигини оширишга қаратилган. Оддий режимда почта маркази бир суткада ўртача 6,5 миллион жўнатмани қайта ишлайди, юклама энг юқори бўлган даврларда эса бу кўрсаткич 10 миллиондан ошади, деб хабар берди Kazinform.