Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 2 июль куни соат 10:30 атрофида Хонобод шаҳрининг «Анхор» маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг компрессор хонасида содир бўлган.

Хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Чақнаш оқибатида компрессор хонасининг 30 квадрат метр майдондаги том қисми, шунингдек, эшик ва деразаларига зарар етган.

Ҳодиса натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Айни пайтда чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.