Инсонпарварлик, меҳр-мурувват ва бағрикенглик каби олижаноб умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган муборак Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан табрик мактублари келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига самимий ҳурмат-эҳтиром изҳор этиб, юртимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиламоқда, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, барқарор тараққиётга эришиш, инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидламоқда.

 

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Кувайт Давлати Валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ;

Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад бин Исо Ол Халифа;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Тaббун;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Саудия Арабистони Подшоҳлиги давлат вазири, Вазирлар Кенгаши аъзоси Турки бин Муҳаммад бин Фаҳд бин Абдулазиз Ол Сауд;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода.

Қутловлар келиши давом этмоқда.