Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 2155 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Вобкент кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 455,7 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Яна аҳолига имтиёзли нархда ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Музокаралар натижалари битимлар билан мустаҳкамланди
- Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акциясига старт берилди
- Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари янги лойиҳаларни ишга туширдилар
- Юридик кадрлар тайёрлашда янги босқич
- Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказдилар
- Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
- ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди
- Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида