Департамент маълумотига кўра, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда бир қатор маҳаллий ва хорижий компаниялар масъул шахслари ўзаро тил бириктириб ҳаракат қилган.
Аниқланишича, лойиҳа доирасида кўрсатилган 5,3 трлн сўмлик хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилган бўлишига қарамасдан, ҚҚС суммалари электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда киритилган.
Натижада бюджетда асоссиз ҚҚС маблағлари шакллантирилиб, уларнинг бир қисми корхона ҳисоб рақамига қайтарилган, яна бир қисми эса бошқа корхонанинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорлигини қоплашга йўналтирилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур схема орқали 643,2 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.