Бу ҳақда Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясидаги ҳисоботи чоғида маълум қилди.
Бошқарма томонидан кадастр, электр тармоқлари корхоналари, газ идоралари ва ФҲДЁ бўлимлардан тегишли маълумотлар олиниб, тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий солиқ идораларига тақдим этган маълумотлари билан солиштирилганда, 21,4 млрд. сўм қўшимча даромад манбалари мавжудлиги аниқланди.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган турар жой объектлари қайта баҳоланганлиги ва солиқ идоралари томонидан солиқ манбаси сифатида қамраб олинганлиги таҳлил қилинганда, вилоят бўйича 751 минг 228 та турар жой объектидан 55 минг 639 тасида турар жой мулклари мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бироқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари жалб этилиб, ушбу ҳолатнинг ҳаққонийлиги ўрганилганда, 12 минг 272 та турар жойда мулклар мавжудлиги, шунингдек, молия бўлимлари томонидан жойига чиқиб танланма асосида ўрганилганда, 906 тасида мулк объектлари борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, 3275 ҳолатда юридик корхоналар томонидан давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилган ҳисоботлар таҳлил қилинганда, 480 ҳолатда кадастр маълумоти билан солиқ тўловчилар ўртасида 481,1 гектар ер майдони кам кўрсатилганлиги кузатилди. Бунинг оқибатида ушбу ер майдонлари солиқ базасига киритилмаган ва 7,7 млрд. сўм солиқ ҳисобланмаган.
Яширилган солиқлар аниқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарорига асосан, Самарқанд вилоятидаги молия органлари томонидан маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча захираларни аниқлаш борасида кўрилган чоралар натижасида жорий йилнинг 9 ойида 21 минг 989 ҳолатда 21,1 млрд. сўм қўшимча даромад манбаалари аниқланди. Ўтган давр мобайнида ушбу маблағларнинг 13,7 млрд. сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган