Бу ҳақда Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясидаги ҳисоботи чоғида маълум қилди.
Бошқарма томонидан кадастр, электр тармоқлари корхоналари, газ идоралари ва ФҲДЁ бўлимлардан тегишли маълумотлар олиниб, тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий солиқ идораларига тақдим этган маълумотлари билан солиштирилганда, 21,4 млрд. сўм қўшимча даромад манбалари мавжудлиги аниқланди.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган турар жой объектлари қайта баҳоланганлиги ва солиқ идоралари томонидан солиқ манбаси сифатида қамраб олинганлиги таҳлил қилинганда, вилоят бўйича 751 минг 228 та турар жой объектидан 55 минг 639 тасида турар жой мулклари мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бироқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари жалб этилиб, ушбу ҳолатнинг ҳаққонийлиги ўрганилганда, 12 минг 272 та турар жойда мулклар мавжудлиги, шунингдек, молия бўлимлари томонидан жойига чиқиб танланма асосида ўрганилганда, 906 тасида мулк объектлари борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, 3275 ҳолатда юридик корхоналар томонидан давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилган ҳисоботлар таҳлил қилинганда, 480 ҳолатда кадастр маълумоти билан солиқ тўловчилар ўртасида 481,1 гектар ер майдони кам кўрсатилганлиги кузатилди. Бунинг оқибатида ушбу ер майдонлари солиқ базасига киритилмаган ва 7,7 млрд. сўм солиқ ҳисобланмаган.
Яширилган солиқлар аниқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарорига асосан, Самарқанд вилоятидаги молия органлари томонидан маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча захираларни аниқлаш борасида кўрилган чоралар натижасида жорий йилнинг 9 ойида 21 минг 989 ҳолатда 21,1 млрд. сўм қўшимча даромад манбаалари аниқланди. Ўтган давр мобайнида ушбу маблағларнинг 13,7 млрд. сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.
Ўртачирчиқда бир оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
- Амударё оролчаларидаги қамишзорлар режали равишда ёқилмоқда
- Тошкент–Нурафшон йўли реконструкция қилиниб, BRT тизими жорий этилади
- Эронга қарши операцияси пайтида 290 га яқин америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олган
- Фавқулодда вазиятларда аҳолини огоҳлантириш учун масжид минораларидан фойдаланиш йўлга қўйилди
- Мадагаскар вазирлари коррупцияга қарши кураш доирасида ёлғонни аниқловчи детектордан ўтказилади
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Транспорт соҳасидаги лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди
- Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
- Ўзбекистон йил бошида асосан қайси давлатлар билан савдо қилди?
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди