Ҳозир табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 минг 916 та маҳалла мавжуд.

Масъулларга уч ойда ушбу маҳаллалардаги иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини ҳисоб-китоб қилиш топширилди.

Биринчи навбатда молиялаштириш талаб этиладиган маҳаллалар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

Бугунги кунда 3 миллион 700 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. Сўнгги йилларда мазкур тизим рақамлаштирилиб, анча тартибга келтирилган бўлса-да, газни ўз вақтида етказиш муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий секторни жалб этиш ва буни Андижон вилоятидан бошлаш таклифи маъқулланди.