«Темирйўлэкспресс» АЖ маълумотига кўра, 11–16 август кунлари 752-сонли «Тошкент Йўловчи — Хива» поезди Тошкент Йўловчи бекатидан Урганч бекатига қадар амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.
751-сонли «Хива — Тошкент Йўловчи» поезди эса шу кунларда Урганч бекатидан йўлга чиқади.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даврда Хива — Урганч йўналишида замонавий автобуслар ҳам қатнайди.
Автобуслар Урганчдан поездларга ўз вақтида улгуришни таъминлаш учун Хива бекатидан соат 07:10 да жўнайди. Шу сабабли йўловчилардан соат 07:00 га қадар Хива бекатига етиб келиш сўралган.
Поездларнинг Урганч бекатидан белгиланган жадвал асосида ўз вақтида жўнаб кетиши таъминланади.
Йўловчилардан сафарларини режалаштиришда мазкур вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш сўралган.