Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган. Дори-дармонлар ва физиотерапия муолажалари натижасида унинг аҳволи маълум даражада яхшиланган.

Бироқ кейинчалик оғриқлар яна қайта безовта қила бошлаган. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, Машариповда умуртқалараро диск чурраси қайта хуруж қилгани аниқланган.

Айни пайтда футболчининг соғлиғини тиклаш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси тиббий штаби томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳолат юзасидан якуний тиббий хулосалар олингандан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилди.