Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, бугун, 6 август куни соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Токзор» маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, воқеа жойига қутқарув экипажлари зудлик билан етиб борган. Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазият тўлиқ назорат остида эканини маълум қилди.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.