Ўзбекистонлик шахматчилар ўтган турда Германиядан учралган мағлубиятдан кейин муҳим ғалабани қўлга киритди.
Баҳсда дастлаб 4-доскада ўйнаган Муҳиддин Мадаминов Левон Ароян билан дуранг ўйнади.
Кейин Нодирбек Абдусатторов Фабиано Каруанани мағлуб этди.
Бироқ Жавоҳир Синдаров Уэсли Со билан баҳсда имкониятни бой берди ва ҳисоб 1,5:1,5 кўринишига келди.
Ҳал қилувчи баҳсда Нодирбек Ёқуббоев Ҳанс Ниманнга қарши ўта мураккаб партияда ғалаба қозониб, Ўзбекистонга муҳим очкони олиб берди.
Шу тариқа Ўзбекистон асосий жамоаси 9 турдан кейин 16 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам 9-турни муваффақиятли ўтказди.
13 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда турган Нидерландияга қарши баҳсда Ўзбекистон-2 3,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Муҳаммадзоҳид Суяров Лоэк ван Велини, Жаҳонгир Воҳидов Аниш Гирини, Ортиқ Ниғматов Эрвин Л'Аминини мағлуб этди. Абдумалик Абдусалимов эса Жорден ван Форест билан дуранг ўйнади.
Бу ғалабадан сўнг Ўзбекистон-2 умумий рейтингда бешинчи ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон-3 жамоаси ҳам 9-турда Қирғизистонни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.