Бу ҳақда Press TV хабар берди.
Маълум қилинишича, колонна таркибида дори-дармон ва тиббий воситалар ортилган 15 та юк машинаси мавжуд бўлиб, гуманитар юклар Эрон Қизил Ярим Ой жамиятига топширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Эрон Ислом Республикаси аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилган эди. Унда ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар жўнатилган.